Жон Керри: Россия Сурияда исёнчи гуруҳларни ҳаводан ўққа тутишни тўхтатиши керак

АҚШ Давлат котиби Жон Керри

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женевада Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида музокаралар муваффақиятсиз якунланиши ортидан Россияни Суриядаги исёнчи гуруҳлар позицияларини ҳаводан ўққа тутишни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантирди.

Керри 4 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров телефон суҳбатида БМТ Хавфсизлик кенгаши амалдаги резолюцияси Суриянинг ишғолда қолаётган шаҳарларига гуманитар ёрдам етказиш учун дарҳол сулҳ ўрнатилишини назарда тутишини эслатди.

Керрининг Лондонда Сурия бўйича донорлар колнференцияда қилган чиқишида билдиришича, Лавров билан сулҳни амалга тадбиқ этиш йўлларини муҳокама қилиш бўйича клишиб олинган.