Европарламент Қрим бўйича резолюция қабул қилди

Европарламентнинг Брюсселдаги сессияси.

Европа парламенти пайшанба куни Страсбургда ўтган сессиясида Россияга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши Қримнинг Украинага қайтарилиши билан боғлиқ бўлиши шартлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Резолюцияда Украинанинг Қрим масаласида “Женева плюс”, деб аталган халқаро музокаралар ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланган. Шунингдек, Европарламент депутатлари Россияни Украина билан мазкур масалада музокаралар ўтказишга ҳамда Қримни деоккупация қилишга чақирган.

Резолюцияда “Қримда мустақил оммавий ахборот воситаларига, журналистларга, фуқаролик жамияти фаолларига мунтазам равишда Россия томонидан босим кўрсатилаётгани” қораланган. Европа парламенти Қримда қримтатар тилида таълим берувчи мактабларнинг ёпилишини ва бу тилни қўллаш чекланишини инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши сифатида баҳолаган.