Ироқ бош вазири Бағдодни девор билан ўраб олиш режаcи йўқлигини айтди

Ироқ бош вазири Ҳайдар Абодий Бағдодни девор билан ўраб олиш режасини инкор этди.

"Бағдод барча ироқликлар пойтахтидир, - дея таъкидлайди Абодий 6 февраль оқшомида чиқарилган баёнотда. – Бошқа фуқароларнинг шаҳарга киришларига тўсқинилик қилувчи девор ёки симтўр бўлмайди."

Унинг айтишича, аҳолиси тўрт миллион бўлган Бағдод хавфсизлигини текшириш нуқталарини кўпроқ барпо этиш билан таъминлаш мумкин.

Аввалроқ Ироқ армияси “Исломий давлат” гуруҳи ҳужумларини бартараф этиш мақсадида Бағдод атрофида девор қуриш режаси кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

“Исломий давлат” жангарилари 2014 йилда Бағдод шимоли ва ғарбида йирик ҳудудларни босиб олди.

Гуруҳ ўтган ойларда пойтахтга бир неча бор ҳужум қилиб, асосан шиа мусулмонлари ва хавфсизлик кучларини нишонга олди.