Тошкент банкирлари пенсионерларни пластикка ўтказишга мажбурланаяпти

Тошкентда банк ходимлари камида 5 пенсионерни пластикка ўтказишга мажбурланяпти.

Рассом Элсевар ўзининг бугунги сурати орқали ушбу мавзуни ҳажв қилган.

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, пойтахтдаги деярли барча банк ходимларига уйма-уй юриб, кексалар пенсияларини пластик картага ўтказиш топшириғи берилган.

Ҳар бир банк ходими камида беш қария пенсиясининг тўлиғини ёки бир қисмини пластик картага ўтказиши керак.