НАТО қочқинларни Европага олиб келиш билан шуғулланаётган кемаларга қарши Эгей денгизига патруль ташлайди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО Эгей денгизи орқали муҳожирларни олиб келаётган кемаларни қайтариш учун ҳарбий патруль кемаларини ташлашга розилик берди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бу ҳақда 11 февраль куни Шимолий Альянс мудофаа вазирларининг Брюсселдаги йиғинида Германия, Греция ва Туркия сўровига жавобан эълон қилди.

Столтенбергнинг айтишича, НАТО кемалари Туркия билан Греция ўртасидаги сув ҳавзаларига “дарҳол” ташланади. У миссиянинг мақсади “қочқинларни олиб келаётган кемаларни тўхтатиш ёки ортга суриб қайтариш эмас”, балки “одам савдосига қарши курашга ёрдам берувчи муҳим ахборотни тўплаш ва кузатув ўрнатиш”га ҳисса қўшишдан иборат бўлади, дея қўшимча қилди.

БМТ Қочқинлар идорасига кўра, жорий йил бошидан бери Грецияга денгиз орқали 75 мингга яқин муҳожир кириб келган.

Халқаро миграция ташкилотига кўра, Ўрта Ер денгизини кесиб ўтиш уриниши пайтида 400дан ошиқ одам ҳалок бўлган.