Ўзбекистонлик ёшлар Валентин кунида #BoburDay акциясини ўтказишади

14 февраль кунида нишонланадиган Валентин кунида Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва бошқа шаҳарларда таниқли қўшиқчилар ташкил қилиб келган “Севишганлар куни” номли концертлар бу йил ҳам тўхтатиб қўйилди.

Олий ва ўрта таълим муассасаларида талабаю ўқувчилар Валинтин кунини нишонлашнинг оқибатларидан огоҳлантирилмоқда.

Валентин куни ўрнига 14 февраль куни ўзбекистонлик ёшлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига аталган #BoburDay тадбирини ўтказишлари айтилмоқда.

Нафақат 17 ëшдагилар балки ëши 40 дан ошган ўзбеклар орасида ҳам "Авлиё Валентин куни"ни нишонлаш урф бўлгани кузатилади.

Бундан ўн етти аср муқаддам қадимги римликларнинг мажусий байрамларидан бири бўлган бу байрам “маънавий севги” ифодаси ўлароқ ҳар йили 14 февраль куни нишонланиб келинади.