БМТнинг собиқ Бош котиби Бутрос Бутрос Гали оламдан ўтди

БМТнинг собиқ Бош котиби Бутрос Бутрос Гали.

Миср пойтахти Қоҳирада сешанба куни 93 ёшида БМТнинг собиқ Бош котиби Бутрос Бутрос Гали вафот этди.

Миср матбуотининг ёзишича, у касалхонада оламдан ўтган. БМТ собиқ Бош котибининг оламдан ўтганини Венесуэланинг БМТдаги доимий вакили, БМТ Хавфсизлик Кенгаши президенти Рафаэль Рамирес ҳам тасдиқлади.

Хавфсизлик Кенгашининг 16 февралдаги йиғини Бутрос Бутрос Гали хотирасини сукут сақлаш билан ёд этишдан бошланди.

Бутрос Бутрос Гали 1992 йилдан 1996 йилгача БМТ Бош котиби бўлган. Миср фуқароси Бутрос Бутрос Гали БМТга раҳбарлик қилган биринчи араб бўлди.