Яна бир Украина партияси ҳукмрон коалицияни тарк этди

Арсений Яценюк.

Украинадаги Самопомих партияси раҳбари Олеҳ Березюк ўз гуруҳи ҳукмрон коалиция таркибидан чиққанини эълон қилди. Бу баëнот ортидан бош вазир Арсений Яценюк бошчилигидаги ҳукуматнинг тарқаб кетиш эҳтимоли янада кучайди.

Украина парламентида 26 ўринни эгаллаган Самопих партиясининг коалициядан чиқиши билан Яценюк партияси кўпчилик мақомини ҳам йўқотди.

Президент Порошенко ҳукуматга нисбатан ишончни қайта тиклаш мақсадида Яценюкдан истеъфога кетишни сўради¸ аммо бош вазир 16 февраль куни парламентдаги кўпчилик ўзига ишончсизлик билдиришни истамаганидан сўнг яна ҳукуматда қолди

Бугун коалицияни тарк этган Самопих раҳбари¸ жорий ҳукуматни қариндош-уруғлар ва олигархлар тантанаси деб баҳолади.