Москвада ИШИДчиларга қалбаки ҳужжат тайёрлаганлар қўлга олинди

Москвада “Исломий давлат” аъзолари ва мазкур ташкилотга аъзо бўлиш учун Сурияга кетаётганларга қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб берган 14 кишилик жиноий гуруҳ фош этилди.

Бу ҳақда пайшанба куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган ва ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда.

Федерал тергов хизматининг билдиришича, жиноий гуруҳ Сурияга кетмоқчи бўлган Россия ва МДҲ фуқароларига, шунингдек, Россия ичкарисидаги террорчи гуруҳларнинг аъзоларига қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб бериш билан шуғулланган.

Тинтув пайтида қўлга олинганлардан катта миқдордаги қалбаки ҳужжатлар мусодара этилган. Айни пайтда қалбаки ҳужжатларни сотиб олган шахсларга қидирув эълон қилинди.