Мичиганда 6 одамни отган шахс ҳибс қилинди

Мичигандаги отишмадан сўнг.

АҚШнинг Мичиган штати Каламзу шаҳрида олти одамни отиб ўлдирганликда гумонланган шахс якшанба куни қўлга олинди.

Гумонланувчи 45 ёшли Жейсон Далтон, шанба куни Chevrolet HHR машинасида ҳаракатланиб, шаҳарнинг учта жойда одамларга қарата ўқ отган. Полиция аввал ҳалок бўлгани айтилган 14 ёшли қиз тирик экани, бироқ яралангани туфайли ўта оғир аҳволдалигини билдирди.

Жейсон Далтон айни пайтда ҳибсда сақланмоқда. Расмийлар қотиллик сабабалари ҳозирча номаълум бўлиб қолаётганини айтмоқда. Полицияга кўра, Жейсон Далтон аввал судланган эмас.