Россия мухолифати Рамзон Қодировни хусусий армия ташкил қилганликда айбламоқда

Рамзон Қодиров.

Россия мухолифати Чеченистон президенти Рамзон Қодировни 3 минг кишилик ҳусусий армия ташкил қилишда айбламоқда. Бу ҳақда мухолифат эълон қилиши кутилаётган ҳисоботга таянган ҳолда ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Мухолифатга кўра, Қодировнинг шахсий армияга эга бўлиши миллий хавфсизлик учун катта таҳдиддир.

Мазкур ҳисобот “Парнас” Россия халқ озодлик партияси лидери Илья Яшин томонидан 23 февраль куни эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳисоботнинг бир парчасини New Times журнали душанба куни чоп қилган.

Ҳисоботда Қодиров армияси Украина шарқидаги жангларда иштирок этаётгани ҳамда қодировчилар бутун Россия бўйлаб жиноий ҳаракатларга алоқадорлиги қайд этилган.