Эстонияда Россия фойдасига жосуслик қилганлар судланди

Эстониянинг Тарту шаҳридаги қамоқхона.

Эстонияда 21 ёшдан 42 ёшгача бўлган уч киши Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Эстония ҳарбий прокуратураси 23 февраль куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, улар Россия махсус хизматларига Эстония хавфсизлик хизмати, чегарачилари ва ҳарбийларининг фаолияти ҳақида маълумотларни етказиб турганликда айбдор, деб топилган.

Ройтер агентлиги эса судланган уч киши контрабанда билан шуғулланиб келгани ҳақида хабар тарқатган. Уларга нисбатан суд жараёни 2015 йилнинг октябридан 2016 йил февралигача ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган.