Суриядан қайтган тожикистонлик аëл 13 йилга қамалди

Зарина Сардорова

Душанбелик 34 яшар Зарина Сардорова Суриядаги урушда қатнашиш ва ëшларни жиҳодга тарғиб қилганликда айбланди ва тожик маҳкамаси томонидан 13 йиллик қамоққа ҳукм этилди.

24 февраль куни Душанбе шаҳар Исмоил Сомоний район судининг 34 яшар Зарина Сардорова устидан чиқарган ҳукмида маҳкуманинг жазони умумий режимдаги турмада ўташи айтилди.

Маҳкама хулосасида айтилишича¸ икки боланинг онаси бўлган Зарина 2015 йил бошида Туркиянинг Ғозиантеп шаҳарчасидан Сурия ҳудудига ўтган. Суриядаги жиҳодчилар истеҳкомлари кенг кўламли ҳужумларга нишон бўлганидан сўнг Зарина ëнида 600 доллар пул билан яна Туркияга ўтган ва танишлари ëрдамида Душанбега қайтган.

Ҳакамга кўра¸ Зарина Сардорова 2015 йил октябрида Душанбе халқаро аэропортида қўлга олинган ва унга нисбатан дарҳол Жиноят Кодексининг икки моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашишдан бош тортаëтган Заринанинг яқинлари¸ 24 февраль куни чиқарилган ҳукм устидан юқори инстанция судига шикоят қилиш истагини билдирмаган. Айни пайтда¸ ҳакам¸ уларда шундай ҳуқуқлари борлигини эслатиб ўтган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маҳкамадан аввал Заринанинг эри Рустам Раҳмонов хотинимни Туркияда даволатаман¸ деган иддао билан банкдан 3000 доллар қарз олгани¸ қарз олинган пайтда Заринанинг Туркия эмас¸ аллақачон Сурияда бўлганини иддао қилган эди.

Вазирлик тарқатган баëнотда Зарина Сардорова шунингдек кўп эрлиликда ҳам айбланган. Айтилишича¸ аëл Душанбеда бир пайтнинг ўзида иккита эркак билан яшаган¸ Сурияга боргач эса¸ учинчи эркакка эрга теккан.

Тожик телеканалларида ўқиб эшиттирилган Ички ишлар вазирлиги баëнотида айтилишича¸ Заринанинг иккинчи эри фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом уйғониш партиясининг Исмоил Сомоний райони бўйича раҳбари бўлган.

Тожик расмийларига кўра¸ ҳозирда 1000 дан ошиқ тожикистонлик Сурия ва Ироқдаги жиҳодда жанг қилмоқда.

Ўтган ой ҳукумат мажлисида шу мавзуда гапирган президент Имомали Раҳмон Сурия ва Ироқда Тожикистондан кетган 146 оила яшаëтгани¸ мамлакат олий ўқув юртлари талабаларидан 21 нафари ҳам “Исломий давлат” террор гуруҳи сафига қўшилганини билдирган эди.