Назарбоев Евроосиë иқтисодий ҳамжамияти келажагига ишонч билдирди

Президент Назарбоев Тигран Саркисян билан.

25 февраль куни Остонага келган Евроосиë иқтисодий комиссияси раиси Тигран Саркисян билан учрашган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мазкур иттифоққа кирган давлатлар иқтисодий инқирозни бошдан кечираëтганини эътироф этди.

Шунга қарамай¸ Назарбоев Евроосиë иқтисодий иттифоқига кирган давлатлар иқтисодий имкони ва бозор кўлами катталиги учун бундай интеграция ўз самарасини беражагига ишонч билдирди.

Россия¸ Беларус ва Қозоғистон ўртасида имзоланилган Божхоналар иттифоқи асосида ташкил этилган Евроосиë иқтисодий ҳамжамияти расман 2015 йил январидан иш бошлади ва унга Арманистон ва Қирғизистон ҳам қўшилди.

Таҳлилчиларга кўра¸ Россия президенти Владимир Путин мазкур тузилма воситасида Москванинг собиқ СССР ҳудудидаги таъсирини сақлаб қолиш ва бу ҳамжамият орқали ўзини ЕИ ва НАТОга қарши куч сифатида тақдим этишга уринмоқда.