Греция чегарасида муҳожирлар билан полиция ўртасида тўқнашув бўлди

Греция билан Македония чеграсида муҳожирлар билан полиция ходимлари ўртасида тўқнашув юзага келди.

Македония полицияси Грециядан ўтмоқчи бўлган бир неча минглаб муҳожирларни қайтариш учун махсус кучларни ташлади.

Хабарларга кўра, муҳожирлар чегарада поездларни ўтказиш учун ўрнатилган тўсиқни бузиб ташлаган ва полицияга қарши тош ота бошлаган.

Бунга жавобан полиция муҳожирларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин чиқарувчи гранаталарни ишлатгани айтилаяпти.

Австрия, Сербия ва Македония қочқин муҳожирлар киришини чеклаб қўйгач, Греция ҳудудида 22 минг муҳожир тўпланиб қолган.