Суриялик болакай Айлан ўлимида айбланган 2 суриялик Туркияда қамалди

Туркияда суриялик беш одам, жумладан, уч яшар болакай Айлан Курдийнинг ўлимида айбланган икки суриялик қамалди.

Бодрум суди суриялик Муфавак Алабаш ва Асем Алфрхадни одам савдосида айбдор деб топиб, уларни тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Ушбу икки судланувчи ўлган беш нафар суриялик қочқинни Туркиядан Грецияга денгиз орқали жўнатилишига бош-қош бўлган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида асли Сурия-Туркия чегарасидаги Кобани шаҳридан бўлган 3 яшар Айлан Курдийнинг соҳилда ётган жасади акс этган сурати тарқалди.

Айлан акаси ва онаси билан бирга Греция ҳудудига қайиқда ўтаётган пайтда чўкиб кетгани маълум бўлди.