Ўзбек автомашиналари Россияда кўпроқ сотила бошлади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар Россияда февраль ойида январь ойига нисбатан 25 фоизга кўп сотилди.

Европа автомобил бизнеси ассоциациясининг билдиришича, февраль ойида Россияда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган 1 586 дона машина сотилган. Мазкур кўрсаткич январь ойига нисбатан 25 фоизга кўп, бироқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга оздир.

Январь - февраль ойларида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 2 855 та машина сотилган.

Ўтган йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг Россия бозорида сотилиши 2014 йилга нисбатан 55 фоизга камайиб кетган эди.