Россия суди Савченкони айбдор деб топди

Надежда Савченко

Россиянинг Ростов вилояти Донецк шаҳар суди украиналик учувчи Надежда Савченкони россиялик икки журналистнинг ўлдирилишида иштирок этганликда айбдор, деб топди.

Россия суди Савченко устидан ҳукмни 21 март куни ўқий бошлади. Савченко 2014 йилда Украина шарқида россиялик икки журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда. Унинг ўзи мазкур айбловларни инкор қилган. Қораловчилар Савченкога 23 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Савченко иши Украина ва халқаро майдонда Кремль тарафидан уюштирилган уйдирма судлов, дея қораланди.

2015 йил сентябрида Россиянинг Донецк шаҳарчасида судлов жараёнида Савченко намойиш қилган қатъийлиги уни қаҳрамонга айлантилди. У ўзининг қамоққа олинишига норозилик ўлароқ, очлик эълон қилган.

Савченконинг айтишича, у 2014 йил июнда Украина шарқида россияпараст айирмачиларга қарши жангларда асир олиниб, Россияга ноқонуний тарзда ўғирлаб олиб кетилган.

Айблов иддаоларига кўра, Савченко россиялик журналистларни ўлдирган ракета ҳужуми учун координаталарни аниқлаб берган.