Босния мусулмонлари Каражичга чиқарилган ҳукмдан норози

Радован Каражич трибуналда.

Босния мусулмонлари Халқаро трибуналнинг Радован Каражични фақат Серебриницадаги қатлиомга алоқадорликда айблаб 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан норозилик билдирмоқда.

Серебриница оналари ассоциацияси раиси Мунира Субашевич ҳукм юзасидан иккинчи суд инстанциясига шикоят киритилишига умид билдирди.

Босния мусулмонлари Каражични нафақат Серебриница, балки собиқ Югославиянинг бошқа ҳудудлардаги қатлиомларга ҳам алоқадор деб топилишини талаб қилмоқдалар.

Пайшанба куни Халқаро трибунал Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражични 90-йиллардаги Босния уруши даврида инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбдор деб топди.

1995 йилда Босниянинг Серебриница шаҳрида 8 минг мусулмон эркак ва ўсмир оммавий қатлиом қилинган эди.