Афғон контрабандачилари гаровга олган тожиклар озод этилди

Тожикистон-Афғонистон чегараси.

Афғонистонлик контрабандачилар томонидан 25 март куни гаровга олинган икки тожикистонлик музокаралар ўтказиш йўли билан озод этилди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизматига 28 март куни Тожикистон чегара хизмати расмийси Муҳаммадулуғ Хожиев маълум қилди.

25 март куни тожик-афғон чегарасида контрабандачилар билан содир бўлган отишма пайтида Тожикистон-Хитой йўлини таъмирлаётган ширкат раҳбарининг ҳайдовчиси ярадор бўлган эди. Ўшанда йўл қурилишида ишлаётган икки нафар тожикистонлик контрабандачилар томонидан гаровга олинган.

Айни пайтда чегаранинг мазкур қисми иккита МИ-8 вертолетлари билан кучайтирилган тарзда қўриқланаётгани хабар қилинди.