Канада яна 100 минг нафар сурияликни қабул қилади

Иллюстратив сурат.

Канада Иммиграция ишлари вазири Жон МакКаллум ўз мамлакати яна 100 минг нафар суриялик муҳожирни қабул қилишини билдирди. МакКаллум бу баёнотни муҳожирлар келиши ортидан миллатчилик кайфияти ва хавфсизликка таҳдид юзасидан хавотирлар кучайган Германияга қилган сафари чоғида берди.

Сўнгги ойларда Канадаги 26 мингдан зиёд муҳожир келган. Миграция расмийларининг билдиришларича, ҳозирда мултажийлардан олинган яна 16 минг илтимоснома кўриб чиқилаяпти ёки улар бўйича қарор қабул қилиниш арафасида. Черковлар, оилалар ва жамоат ташкилотлари бутун мамлакат бўйича суриялик муҳожирларга ҳомийлик ёрдами кўрсатмоқда.

Февраль ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, канадаликлар “мамлакат янги мултажийларни қабул қилиши керакми-йўқми?” деган масала юзасидан якдил эмаслар.