Халқаро офшор жанжали кучайиб бормоқда

Покистон бош вазирининг ўғли Ҳусайн Навоз.

Исландия бош вазири Сигмундур Давид Гуннлёйгссон халқаро даражадаги офшор жанжали ортидан истеъфога чиқишини билдирди.

Душанба куни бош вазир коррупцияга аралашганига норозилик билдирган минглаб исландияликлар пойтахт Рейкьявикда норозилик намойиши ўтказган эди.

Покистон бош вазири Навоз Шариф эса ўз оиласи офшорларга ноқонуний сармояларни ётқизишда ишитрок этгани тўғрисидаги маълумотларни текшириш мақсадида мустақил тергов гуруҳи ташкил этишини маълум қилди. Айни пайтда бош вазирнинг ўғли Ҳусайн Навоз ҳақиқатан ҳам офшор ҳудудларда катта бойлиги борлигини тан олди.

Суриштирув журналистикаси халқаро консорциуми 3 апрель куни эълон қилинган ҳисоботида жаҳон етакчи давлатларининг амалдаги ва собиқ 12 раҳбари, 128 сиёсатчи ва 29 миллиардер томонидан амалга оширилган офшорлар ҳақида маълумот берган.

Фош бўлганлар орасида Россия¸ Қозоғистон¸ Озарбайжон ва Украина президентлари, Саудия қироли Салмон ва футбол юлдузи Лео Месси ҳам бор.