Freedom House: Иқтисодий қийинчиликлар "диктаторлик режимларига" таҳдид солмоқда

Freedom House халқаро ташкилоти эълон қилган навбатдаги ҳисоботда иқтисодий қийинчиликлар собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидаги “ўрнашиб олган диктаторлик” режимлари барқарорлигига таҳдид солмоқда, дея огоҳлантирди.

12 апрель куни ёйинланган ҳисоботнинг Ўзбекистонга оид қисмида 2015 йилда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан келаётган пул жўнатмаларининг 58 фоизга қисқариб кетгани оқибатида бу мамлакатдаги иқтисодий инқироз янада кескинлашгани айтилади. Мазкур жараён жорий 2016 йилда ҳам давом этиши кутилаётган вазиятда Ўзбекистон ҳукумати пул сиёсатини қаттиқ назорат қилиши жиддий оқибатлар, хусусан кўплаб корхоналарнинг синишига олиб келишидан огоҳлантирди Freedom House.

Собиқ иттифоқ, Болқон минтақаси ва Марказий Европа мамлакатларидаги демократик жараёнларга бағишланган “Ўтиш давридаги мамлакатлар” номли йиллик ҳисоботда 2015 йилда Россия Президенти Владимир Путиннинг “очиқчасига автокартияни ёқлаши” янада авж олгани таъкдланади.