Путин Ғарб санкциялари яқин орада олинишини кутмаслигини айтди

Бугун Россия президенти ўзнининг 14-анъанавий жонли мулоқотини ўтказди.

3 соату 40 дақиқа давом этган мулоқотда, асосан, ижтимоий-иқтисодий муаммолар, нарх-наво, маошлар, ишбилармонлар муаммолари, Қримга сайёҳлик каби мавзуларда саволлар берилди.

Саволларнинг сезиларли қисми Суриядаги вазият, Россия ва Туркия муносабатлари ҳақида бўлди. Айниқса, 12 яшар Варя берган: "Агар Эрдўғон ва Порошенко чўкаётган бўлса, биринчи бўлиб кимни қутқарардингиз?", деган саволга жавоб бераркан, Путин: "Чўкишни истаган одамни қутқариш имконсиз», деди.

Ғарб санкциялари ҳақидаги саволларга жавобан Путин, бу санкциялар амалда тураркан, Ғарб давлатларига нисбатан озиқ-овқат эмбаргоси бекор қилинмайди, деди.

Шунингдек, у ғарб матбуотининг оффшор ҳудудлардаги бизнес ҳақида фош этган маълумотларини ҳақиқий, деб билишини айтди. Айни пайтда, у бу ҳужжатларни сиздирганлар "ҳеч кимни айбламаётгани" ва бу билан гўёки "кенг фазога бармоғини ниқташ" каби мавҳум иддаоларни илгари сурган, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Россия муҳолифати ҳақидаги зиддиятли баёнотларини шарҳлаган Путин: "Қодиров мураккаб ички эврилишни бошидан кечирди, буни тушунинглар. У бир неча йиллар давомида ўрмонда жанг қилди", деди.

"Интерфакс" агентлигига кўра, қарийб 4 соат давом этган бу йилги жонли мулоқотда президент Путин жами 80 та саволга жавоб.