Тошкентда дзюдо бўйича Осиё чемпионатига старт берилди

Бугун Тошкентда дзюдо бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бошланди.

Уч кун давом этадиган мусобақалар натижасида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рейтинг очколар тўпланади.

Мусобақаларда жами 31та давлатдан 235 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистондан 9 эркак ва 9 нафар аёл курашчи ушбу мусобақаларда иштирок этаяпти.