Носфуруш боткенликлар қирғиз депутатининг ташаббусидан ташвишда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида нос тамаки етиштирадиган 200 дан зиёд фермер 18 апрель куни Боткен туман ҳокимиятига арз билан келишди. Улар парламент депутати Махабат Мавлянова кўтарган қонунчилик ташаббус туфайли тирикчилик манбаига айланган иш билан шуғулланолмай қолишдан хавотирланмоқдалар.