Қримдаги журналистларга Москва томонидан босим кўрсатилмоқда

Қримдаги Путин рекламаси.

Қрим бош прокуратураси Озод Европа-Озодлик радиосининг исми айтилмаётган мухбирига тергов якунига қадар ярим оролни тарк этишни тақиқлаганини маълум қилди.

Қрим бош прокуратурасининг 19 апрель куни тарқатган маълумотномасида айтилишича, Озод Европа-Озодлик радиоси мухбири ”Россия ҳудудий яҳлитлигига матбуот орқали таҳдид солаётганликда” айбланмоқда. Полиция Қримда мазкур айблов билдирилган 7 киши, жумладан, Озод Европа-Озодлик радиоси мухбирларининг уйларида ҳам тинтув ўткизган.

Озод Европа-Озодлик радиоси бош муҳарири Ненад Пейич “журналистлардан бирига касбий фаолияти билан боғлиқ айблов билдирилмоқда ва у беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги”ни айтди.

"Озод Европа-Озодлик радиосининг “Қрим реалии” сайти Россия томонидан босиб олинган Қримда рус тилида эркин ахборот тарқатувчи энг охирги манбалардан биридир. Бизнинг радиостанциямиз холис ахборотга муҳтож бўлиб турган аудитория учун воқеаларни профессионал даражада ёртишни тўхтатмайди. Айни пайтда ўз ҳамкасбларимизни ҳимоя қилишни ҳам тўхтатмаймиз”, деди Ненад Пейич.