Арманистонда автобус портлашидан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Ереваннинг Ҳалабян кўчасида портлаган автобус, 2016 йил 25 апрели.

Арманистон президенти Серж Саркисян 25 апрель оқшомида пойтахт Ереванда автобус портлаганидан кейин полицияга хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди.

Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, душанба оқшомида Ереван марказидаги Ҳалабян кўчасида содир бўлган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, етти киши тан жароҳати олган.

Арманистон полицияси раҳбари Владимир Гаспарян портлашга автобус ичидаги бомба сабаб бўлганини билдирди. У бомба автобуснинг ўнг томонидаги иккинчи ўтирғич олдида портлаганини қўшимча қилди.

Ҳозир полиция воқеа содир бўлган жойдаги кузатув камералари ёзувини ўрганмоқда. Бомба автобус ичига ўрнатилган бўлганми ёки у йўловчилардан бирида бўлганми – бу ҳақда полицияда ҳозирча бирор маълумот йўқ.