CPJ: Журналист аёллар жинсий тажовузга дучор бўлмоқда

Жинсий тажовуз, ижтимоий тармоқлардаги таҳдидлар ва жинсий мансубиятга кўра камситиш журналистларнинг долзарб мавзуларда репортажлар тайёрлаш ва хабарларни ёйинлашига халақит бераяпти. Бу ҳақда Қароргоҳи Нью-Йоркда бўлган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг “Матбуотга ҳужум” сарлавҳаси остида ёйинланган ҳисоботида айтилади.

Журналист аёлларнинг бошдан кечирганлари таҳлилий шарҳлар остида берилган ташкилот ҳисоботида улар дуч келаётган таҳдидларнинг олди олинмаса, бу қандай оқибатларга олиб келиши юзага чиқади.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг 2016 йилги ҳисоботида асосан жинсият масаласи ва матбуот эркинлиги кесишган нуқтадаги муаммолар турли нуқтаи назарлардан кўриб чиқилган.