Жангарилар қўлидаги Алеппога қилинган ҳужумларда 60 дан ошиқ одам ўлди

Алепподаги касалхонанинг ҳаво ҳужумларидан кейинги кўриниши.

Чегара билмас врачлар ташкилотининг билдиришича¸ Суриянинг Алеппо шаҳрида жангарилар назоратидаги касалхонага қилинган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 14 бемор ва олти тиббий хизматчи нобуд бўлган.

Айни пайтда¸ Сурия Инсон ҳақлари гуруҳига кўра¸ жангарилар қўлидаги ҳудудларга қилинган бугунги ҳужумлар оқибатида камида 20 одам ўлган.

Кейинги 24 соат ичидаги ҳужум қурбонлари сони ҳозирча 61 нафарга етди.

22 апрелдан бери Россия ҳарбийлари кўмагида Сурия ҳукумат қўшинлари Алеппога уюштираëтган ҳаво ҳужумлари оқибатида ўлганлар сони 150 дан ошган.