Украина шарқида сулҳ битимини бузиш ҳолатлари кўпайди

ЕХҲТ мониторинг гуруҳи раҳбари Эртугрул Апакан.

Украина шарқидаги ЕХҲТ мониторинг гуруҳи 28 апрель куни сўнгги ойларда украин ҳарбийлари ҳамда россияпараст айримачилар ўртасида сулҳ битимини бузиш кўрсаткичи энг юқори даражага етганини маълум қилди.

Мониторининг гуруҳи раҳбари Эртугрул Апакан Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтган ЕХҲТ анжуманида сўнгги бир неча ҳафта ичида “Украина шарқидаги қуролли зўравонлик мисли кўрилмаган дараждага етди”, деб билдирди.

Апакан томонлар Минск шартномасига асосан тақиқланган қуроллар, яъни артилерия ва минемётлардан кўпроқ фойдалана бошлаганини таъкидлади.

2015 йил февралида Украина шарқида урушаётган томонлар Белорус пойтахти Минскда Франция ва Германия ўртамчилигида ҳамда Россия ва Украина вакиллари иштирокида сулҳ шартномасини имзолаган эди.

Украина шарқида 2014 йил баҳорида бошланган уруш оқибатида шу кунгача 9100 одам ҳалок бўлди, 21 одам яраланди.