Россия ва Ўзбекистон маҳбусларни топшириш ҳақида шартнома имзолайди

Россия президенти Владимир Путин Адлия вазирлигига Ўзбекистон билан ўзаро маҳбусларни топшириш ҳақида шартнома имзолашни буюрди.Бу ҳақда Россия Федерал йиғини нашри бўлмиш “Парламентская газета” нашри хабар тарқатди.

Ҳуқуқий ахборот расмий порталида ёйинланган ҳужжатда айтилишича, Россия Адлия вазирлигига “Ўзбекистон томони билан келишувга эришилганидан сўнг Россия Федерация номидан мазкур шартномани имзолаш” топширилган.

Адлия вазирлигига шартнома лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган ўзгартишлар киритиш ваколати ҳам берилган.