Шимолий Корея ядровий дастурини кенгайтирмоқчи

Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин Пхеньяндаги партия қурултойида, 2016 йил 7 майи.

Шимолий Корея ҳукмрон партияси қурултойи иштирокчилари ҳукуматни “мудофаа мақсадидаги ядровий дастурни ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан кенгайтириш”га чақирган резолюцияни қабул қилдилар.

Қарийб 40 йилдан бери илк маротаба ўтказилган қурултой чоғида бошқа ядровий давлат Шимолий Корея суверенитетига таҳдид солмаган тақдирда, Пхеньян биринчи бўлиб ядровий қурол қўллаш имкониятидан воз кечиши кераклиги ҳақида ҳам қарор қабул қилинди.

Шимолий Кореяда ҳукмрон партия қурултойи юридик жиҳатдан давлат қарорларини қабул қиладиган олий орган бўлиб ҳисобланади.