Афғон уруши фахрийси: Россияда паспортимни йўқотдим, элчихона ёрдам бермади

Қашқадарё вилоятидан 7 йил муқаддам пул топиш учун Россияга борган 54 яшар қурувчи - Афғон уруши фахрийси Жўраев Тиркаш 3 йил муқаддам паспортини йўқотиб қўйгани, аммо шу кунга қадар уни тиклай олмаётганини айтмоқда.

Унинг арзича, роппа-роса 3 ой Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига қатнаган, аммо паспорти йўқолгани ҳақида ҳужжат ололмаган:

- Паспортим йўқолгандан кейин элчихонага қатнадим. Ўзбекистондан оилангиз 9-формани жўнатсин, деди. Улар жўнатишди, элчихонага бердим. Шундан кейин эртага келинг, индинга келинг, деб чўзишаверди. 3 ой сарсоним чиқиб кетди. Биттта ботинкам эскирди, қанча пулим кетди, лекин, элчихонада ишим битмади. Узундан-узоқ навбат ҳар куни. Охири, бор-ей, деб қўл силтадим. Шундан бери бекитиқча ишлаяпман. Нима қилай ахир, менга амалий ёрдам берадиганлар борми?! - деди Озодлик билан суҳбатда Тиркаш Жўраев.

Қуйида у киши билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Афғон уруши фахрийси: Россияда паспортимни йўқотдим, элчихона ёрдам бермади

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!