Тожикистонда табиий офатдан уч киши ҳалок бўлди

Тожикистонда табиий офатга қарши курашаётган аёллар.

Тожикистон шимолида жала оқибатида юз берган кўчки пайтида уч киши ҳалок бўлди.

Сўғд вилояти расмийларининг Озодлик радиосига 10 май куни маълум қилишича, Ревад қишлоғида яшовчи она-бола - 41 ёшли Лола Туйғунова ва 18 ёшли Исмат Рустамов, Шурча қишлоғида яшовчи 56 ёшли Тошбой Хўжамқулов 9 май куни кўчки остида қолган.

Тожикистон ҳукумати 10 май куни кўчки оқибатида ўнлаб уйлар, асосий инфраструктуралар ва муниципаль бинолар зарар кўрганини билдирди.