Бугун Бангладешда исломий партия раҳбари дорга осилди

Мотиур Раҳмон Низомий.

Бангладешда ислом сиёсий партиясининг раиси Мотиур Раҳмон Низомийга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди. 72 ёшли Низомий 11 май куни эрта тонгда Дакка шаҳар қамоқхонасида дорга осилди.

Низомий 1971 йилда мустақиллик учун олиб борилган урушда оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган эди. Ўтган ҳафтада унинг суд ҳукмига нисбатан шикоят аризасига рад жавоби берилган.

Бангладеш ҳудудида жазони ижро этиш арафасида хавфсизлдик чоралари кучайтирилди. Юзлаб одамлар Низомийга нисбатан жазо ижро этилишини олқишлаб, намойишга чиқди. Низомий тарафдорлари эса қамоқхона олдида норозлик митингги ўтказди.

Жамоати Исломий партияси раҳбари Мотиур Раҳмон Низомий 1971 йилги уруш давомида қотилликлар, зўрлашлар ва интеллектуалларни ўлдиришни уюштиришда айбланган.

Ислом партияси арбобларига нисбатан 2013 йилда ўтказилган суд жараёнлари Бангладешда зўравонликларни келтириб чиқарган эди. Зўравонликларда 500га яқин одам жабрланган, минглаб исломчи ҳибсга олинган.