Европа банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишга оид прогнозини пасайтирди

Европа Тикланиш ва тараққиëт банки ўз янги ҳисоботида 2016 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми ошишига оид прогнозни аввалги 7¸2 фоиздан 6¸5 фоизга туширди.

2015 йилги ўсиш даражаси¸ Ўзбекистон расмийларига кўра¸ 8 фоиз атрофида бўлган.

ЕТТБ таҳлилчиларига кўра¸ 2016 йилги прогнознинг пасайтирилишига¸ асосан¸ Россиядан Ўзбекистонга юборилаëтган пул жўнатмаларининг камайгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилги иқтисодий ўсиш суръатининг 7.8 фоиз бўлишига оид ўз прогнозини ҳали ўзгартирмаган.

ЕТТБ тахминича¸ 2017 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсишининг 6¸2 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Кейинги йилги ўсиш темпининг пасайишига¸ мамлакат иқтисодидаги структуравий муаммолар¸ шунингдек¸ жаҳон бозорида хом-ашë нархининг тушиши сабаб бўлиши айтилмоқда.

2016-2017 йилларда Ўзбекистондаги расмий инфляция кўрсаткичининг 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.