Тошкентдаги Coca-Cola заводи май оҳиридан фаолиятини қайта бошлайди

Тошкентдаги Coca-Cola заводи май оҳиридан фаолиятини қайта бошлайди.

Завод мулозимларидан бирининг Озодликка айтишича, 25 май кунидан завод тўлиқ қувват билан ишлаши кутилмоқда.

Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD ширкатининг Бектемирда жойлашган мегазаводи ва бошқа цехларида Coca-Cola ичимлиги ишлаб чиқариш тўхтаб қолган.

Натижада, бозорларда ичимлик нархи ошди ва пештахталардан қарийб ғойиб бўлган эди.

Завод мулозими профилактика сабаб завод тўхтаганини билдирган.