Қирғизистон собиқ бош вазирининг ўғли жосусликда айбдор деб топилди

Алтинбек Муралиев.

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Амангелди Муралиевнинг ўғли Алтинбек Муралиев жосусликда айбдор деб топилиб 12 йилга қамалди.

Қирғизистон Олий суди матбуот хизматининг билдиришича, 17 май куни Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди Алтинбек Муралиевни махфий ҳужжатларни номи айтилмаётган хорижий давлат махсус хизматлари вакилларига топширганликда айбдор, деб топилган.

Муралиевга нисбатан суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган. Қирғизистон ҳукуматининг ташқи алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Алтинбек Муралиев 2014 йилнинг 1 ноябрида қўлга олинган эди.

Унинг отаси Амангелди Муралиев 1999-2000 йилларда Қирғизистон бош вазири бўлган.