OzodNazar: Америкада машина совға қилишганида олишдан қўрққанман!

Киночи Али Ҳамроев

Халқаро фестивалларда Али Ҳамроев ижодида уруш мотивлари акс этган "Фавқулодда комиссар", "Еттинчи ўқ", "Кобулдаги жазирама ёз" фильмларига шу кунларда эътибор кучли.

Суҳбатни Али Ҳамроев қўқонча аския билан бошлаб¸ “Мени ўзбек вестернини яратган бобо десангиз ҳам розиман"¸ дея мутойиба қилди.

Қўқонда туғилиб¸ шу кунларда Москвада ижод қилаëтган Али ака 19 май куни 79 ëшга тўлди.

Кино ва Ўзбекистон ижтимоий ҳаëтига оид мавзуларда суҳбатлашган Ҳамроев ўз марҳум дўсти¸ Италия киночиси Микеланджело Антонионидан иқтибос келтирди:

- Антонионони билан совет пайтида Қўқонда чойхонада ўтирибмиз. У киши қараб туриб ўзбек халқини фашистлар ҳам ўзгартира олмайди¸ уни коммунистлар ҳам ўзгартира олмайди¸ деди. Қаранг¸ қанақа доно гап¸ ҳеч ўзгармайдиган халқ¸ бу дейди суҳбатдош.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Али Ҳамроев билан суҳбат