Россия етти йил ичида Марказий Осиëга қарийб 7 миллиард долларлик ëрдам ажратган

Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонаси эълон қилган баëнотга кўра¸ 2008-2015 йиллар давомида Россия Марказий Осиë давлатларига 6¸7 миллиард долларлик ëрдам ажратган.

Элчихона баëнотида айтилишича¸ икки томонлама асосда берилган “беғараз” молиявий ëрдам миқдори 4 миллиард долларни¸ БМТ воситасида берилган ëрдам миқдори 570 миллион доллар¸ Жаҳон банки ва бошқа тизимлар орқали берилган ëрдам 1¸3 миллиард долларни ва Европа молия институтлари орқали ажратилган кўмак 592 миллион долларни ташкил этади.

Айтилишича¸ Марказий Осиë давлатлари фуқароларидан 150 минг нафари Россия олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда¸ улардан 46 минг нафарига давлат бюджетидан ëрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда¸ Россиянинг минтақага ëтқизган сармоялари миқдори 2015 йил охирига келиб¸ 18 миллиард долларни ташкил этган.