Бугун Тошкентга ШҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилади

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг бундан аввалги саммити 2016 йил 15 июлда Уфада ўтган эди.

Тошкентда бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланади.

23-24 май кунлари ўтадиган йиғинда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда ШҲТ бош котиби Рашид Алимов иштирок этади.

Мазкур йиғин Тошкентда июнь ойида ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига тайёргарлик кўришнинг якуний босқичи ҳисобланади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининиг билдиришича, кенгаш ишида иштрок этиш учун келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни президент Ислом Каримов Оқсаройда қабул қилади.