Бельгияда яна ИДга кўмаклашганликда гумонланганлар ҳибс этилди

Брюссель аэропорти портлашдан кейин, 2016 йил 22 марти.

Бельгия расмийлари “Исломий давлат” гуруҳига одам ёллаганликда гумонланмиш тўрт киши қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди. Уларнинг янги террор хуружлари режалагани ҳам тахмин қилинмоқда.

Прокурор Эрик ван дер Септга кўра, ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси Сурия ва Ливияга жўнатиш учун янги жангариларни ёллашда гумонланаяпти.

Икки ой аввал Бельгия пойтахти Брюсселда содир этилмиш учта портлашда 32 киши нобуд бўлганди. Масъулиятни ИД зиммасига олган бу портлашлар бўйича икки киши ҳибс этилганди.