Покистон Толибон раҳбари ҳалок бўлганини расман тасдиқлади

Афғон толибларининг ўлдирилган лидери Мулла Ахтар Мансур.

Покистон ички ишлар вазирлиги 29 май куни ДНК текшируви афғон толиблари лидери Мулла Ахтар Мансур ҳақиқатан ҳам АҚШ учоғи берган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлаганини маълум қилди.

АҚШ президенти Барак Обама ҳамда Афғонистон ҳукумати 21 май куни Американинг учувчисиз бошқариладиган учоғи Покистоннинг Кветта шаҳри яқинига берган ҳаво ҳужумида Ахтар Мансур ҳалок бўлганини билдирган эди.

Аммио Покистон ДНК текшируви ўтказилмагунича, Мансурнинг ўлимини тасдиқлашдан бош тортган.

Ахтар Мансур ҳалок бўлганидан сўнг афғон толиблари мулла Ҳайбатуллоҳ Охунзодани ҳаракат раҳбарлигига сайлаган. Лекин толибларнинг айрим гуруҳлари Охунзоданинг лидерликка сайланишига норозилик билдириб келмоқда.