Испанияда Лионел Месси устидан маҳкама бошланди

Барселона ўйинчиси Месси ва отаси Испания маҳкамасида.

Даромадни солиқдан яширганликда айбланаëтган аргентиналик футбол юлдузи Лионел Месси ва унинг отаси бугун Барселона маҳкамаси саволларига жавоб беришни бошлади.

Агар Месси ва унинг отасига қўйилаëтган айб судда ўз исботини топса¸ замонавий футбол қироли 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Месси испан солиқ тизимларига 4¸5 миллион доллар тўламаганликда айбланмоқда. Айблов томони таъкидича¸ Месси оффшор ҳудудларда турли қобиқ ширкатлар тузиш орқали¸ рекламадан келган даромаддан тўланадиган солиқ миқдорини камайтиришга муваффақ бўлган.

Айни пайтда кузатувчилар¸ Мессининг катта миқдорда жарима тўлаш ва келажакда солиқ имтиëзларидан маҳрум бўлиш эвазига қамоққа чап беришини айтмоқдалар.

Forbes журналига кўра¸ кейинги ўн йил давомида дунëнинг энг қимматбаҳо спортчилари ўнлигида қолаëтган Барселона клуби ўйинчиси Мессининг бойлиги 350 миллион доллар атрофидадир.