Сирдарёда вояга етмаган қизни зўрлаган миршаблар ҳибсга олинди

3 июнь куни Гулистон туман прокуратураси томонидан Сирдарё вилоятининг Боёвут туман ички ишлар бўлими вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича нозири, катта лейтенант Лазиз Сулаймонов ҳамда унинг бири участка нозири, иккинчиси милиция сафдори бўлган жиноий шеригига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 118-моддаси 3-қисми “в” банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши материалларига кўра, милиция ходимлари 2016 йилнинг 13 май куни Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Юлдуз” қўрғонида жойлашган Касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси, вояга етмаган Дилфуза Аллаёрованинг номусига текканлар. Жинсий тажовузда айбланган милиция ходимлари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Милиционерларга нисбат берилаётга жиноят ўз исботини топса, мамлакат жиноий қонунчилигига мувофиқ, улар етти йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.