Қозоғистонда 9 июнь “Миллий мотам куни” деб эълон қилинди

Ақтўбеликлар ҳужум чоғида одамлар қурбон бўлган жойларга гулдасталар олиб келмоқда, 2016 йил 8 июни.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ақтўбедақуролли гуруҳ босқини туфайли одамлар ҳалок бўлиши ортидан 9 июнни “миллий мотам куни” деб эълон қилди.

“Ақтўбе шаҳрида содир этилган террор хуружи натижасида ҳарбийлар ва фуқаролар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикасида 2016 йил 9 июнини миллий мотам куни, деб эълон қилинсин”, дейилади Назарбоев фармойишида.

5 июнь куни Ақтўбеда содир бўлган қуролли ҳужумда маҳаллий аҳоли вакилларидан тўрт киши нобуд бўлган. Ҳарбий қисмга қилинган ҳужумда эса Миллий гвардия ҳарбийларидан уч киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, отишмалар чоғида бир неча полициячи, ҳарбий ва маҳаллий турғун яралангани айтилмоқда.