Ўзбекистонда 2015 йили 25000 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди

2015 йилда Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6648 жиноят фош этилган. Қиёслаш учун: 2014 йилда — 6698 та. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг йиллик таҳлилий ҳисоботига таяниб газета.уз нашри хабар қилди.

Умумий наркожиноятларнинг 3017 таси гиёҳванд моддаларнинг сотилиши, 706 таси— контрабанда ва 1301 таси— таркибида наркотик бор ўсимликларни ноқонуний етиштириш билан боғлиқ.

Ўтган йили ноқонуний айланмадаги 2,5 тонна наркотик модда, шу жумладан, 147,9 кг героин , 882,3 кг опий, 1 тоннадан зиёдроқ марихуана, 250,2 кг гашиш, 204,7 кг кўкнори ва 7184 таблетка психотроп модда олиб қўйилган.