Ўзбекистонда 3 ойда фавқулодда ҳолатларда 48 одам ҳалок бўлди

Жорий йилнинг биринчи уч ойлигида Ўзбекистонда фавқулодда ҳолатларда 48 одам ҳалок бўлди.

Podrobno.uz. нашрининг расмийларга таяниб хабар беришича, ўтган йилнинг шу даврида юз берган 37 фавқулодда ҳолатда 63 одам ҳалок бўлган эди.

Хабарда ёзилишича, уч ой давомида Ўзбекистонда 28 та фавқулодда ҳолат юз берган. Уларнинг 8таси автотўқнашув, 6 таси зилзила, 5таси заҳарли моддалар билан заҳарланиш, 2таси ёнғин ва 1 таси овқатдан заҳарланишдир.

Бахтсиз ходисалар оқибатида ҳалок бўлганларнинг асосий қисми Наманган вилоятида яшаган.

Уч ой ичида юз берган фавқулодда ҳолатларда Наманганда 16 одам, Қашқадарёда 8 одам, Самарқандда 7 одам, Тошкентда 5 одам ҳалок бўлган.