Ўзбекистонда ўтган йили 80 номдаги синтетик наркотик тақиқланди

Синтетик наркотиклар.

Ўзбекистонда 2015 йилда 80 номдаги синтетик нароктик, жумладан, спайслар тақиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси қошидаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот –таҳлилий маркази хабар берди.

Маълумотда айтилишича, тақиқланган синтетик наркотиклар жамият учун ижтимоий ҳавфли деб топилган.

Ўзбекистонда шу кунгача жами 238 номдаги синтетик ва табиий наркотик моддалар тақиқланган.

Марказнинг билдиришича, чекиш учун мўлжалланган моддалар ва спайсларнинг республика ҳудудида тарқалиши энг долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

“Бу моддаларнинг одам марказий нерв системасига таъсири кўп ҳолатларда оғир наркотиклардан ҳам хавфлироқдир”, дейилади марказ маълумотида.